Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10994 марта ўқилди

Оилавий меҳмон уйлари - меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган зарурий тураржой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланади;

меҳмон уйлари хизматларини кўрсатиш оилавий тадбиркорлик субъектлари шаклида ташкил этилганда, коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) учун тўловлар аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида тўланади;

меҳмон уйлари фаолияти тегишли турар жойда унинг эгаси ўз оила аъзолари ҳамда ташриф буюрувчилар (туристлар) билан бирга яшаши тамойили асосида ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрини юритишни амалга оширади.

Аризага қўйидашилар илова қилинади.

Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда яратиладиган мажбурий шароитлар рўйхати.

Оилавий меҳмон уйларини жиҳозлаш ва улар томонидан қўшимча хизмат турларини кўрсатиш бўйича тавсиялар.

Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Chat