Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир.
- Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.
Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади.
Божхона органларининг асосий вазифалари:
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
- божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
- божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ва бошқалар.
Божхона органлари ҳуқуқлари:
- товарлар ва транспорт воситаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш;
- юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;
- валюта назоратини амалга ошириш;
- молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ахборот ва ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш ва бошқалар.
Божхона органларининг мажбуриятлари:
- ягона давлат божхона сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этишга;
- божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, божлар тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;
- давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашишга;
- божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш бўйича белгиланган тартибда услубий кўрсатмалар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни нашр этишга;
- юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш ҳамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга;
- фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномаларни (лицензияларни) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришга;
- ўз хизмат вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлиб қолган давлат сири ва тижорат сири ҳисобланган ахборотни ошкор этмасликка мажбурдирлар.
Божхона органларининг мансабдор шахслари ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарзда жавобгар бўладилар.