Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15594 марта ўқилди

Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини бевосита божхона чегараси орқали олиб ўтишга қаратилган ҳаракатлар:

  • божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахснинг божхона назорати зонасига кириши;
  • транспорт воситасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктига кириши;
  • божхона ҳудудига йўллаш ёки ушбу ҳудуддан ташқарига жўнатиш учун товарларни транспорт ташкилотларига ёхуд халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини почта алоқаси операторлари ва провайдерларига топшириш;
  • жисмоний шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланмаган жойлардан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан божхона чегарасини амалда кесиб ўтишга қаратилган ҳаракатлари.

Товарларни божхона ҳудудидан олиб чиқишга улар  олиб чиқилаётган товарларга нисбатан қўлланиладиган тегишли божхона режимига жойлаштирилганидан сўнг йўл қўйилади.

  • Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи божхона органини божхона чегарасини кесиб ўтишидан хабардор қилиши шарт.
  • Ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар улар тўғрисида божхона органига дастлабки ахборотни тақдим этишга ҳақли.

Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда, уларни олиб ўтаётган шахс ушбу товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини олиб чиқиш нияти борлигидан божхона органларини олдиндан хабардор қилади. Божхона органи божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун товарлар ва (ёки) транспорт воситалари етиб келиши керак бўлган вақт ва жойни тайинлайди. Агар товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини олиб ўтаётган шахс кўрсатилган хабардор қилишни амалга оширмайдиган бўлса, бундай мажбурият ташувчининг зиммасига юклатилади.

  • Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи божхона органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт.

Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда ташувчи божхона декларациясини ёки уларни божхона ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўювчи бошқа ҳужжатни, шунингдек товарларни ташиш амалга оширилаётган транспортнинг туридан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органига тақдим этиши шарт.

  • Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқилаётганда уларни божхона чегараси орқали олиб ўтишга божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида йўл қўйилади ва транспорт воситаларини махсус белгиланган жойларда тўхтатган ҳолда, божхона органларининг иш вақтида амалга оширилади. Мазкур талабга риоя этилмаган тақдирда божхона органлари ушбу транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиб қўядилар.
  • Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши керак.

Товарлар ва транспорт воситалари олиб кирилишини ҳамда олиб чиқилишини тақиқлаш:
  • давлат хавфсизлигини таъминлаш;
  • жамоат тартибини, инсон ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
  • миллий ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар халқларининг маданий бойликларини, мулк ҳуқуқини;
  • интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни;
  • олиб кирилаётган товарлар истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланиши мумкин.

Chat