Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Унда судья ва ишда иштирок этувчи шахслар амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатлар, уларни бажариш муддатлари, суд мажлисининг вақти ва жойи кўрсатилади.
Ишни тайёрлаш жараёнида судья:
Маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан берилган ишлар бўйича суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида дастлабки эшитув ўтказилади.
Дастлабки эшитув ариза судга келиб тушган кундан эътиборан 20 кундан кечиктирмай ўтказилади. Бу муддат суд муҳокамаси учун белгиланган бир ойлик муддатга киритилмайди.
Дастлабки эшитувда судья аризачининг талабларини ва жавобгарнинг эътирозларини аниқлаштиради, аризадаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради, тарафларга зарур далилларни тақдим этиш бўйича тушунтириш беради ҳамда талаблар ва далилларга дастлабки ҳуқуқий баҳо беради. Бироқ судья ишни мазмунан ҳал қилиш бўйича якуний фикр билдириши мумкин эмас.
Дастлабки эшитув натижаси бўйича суд:
Агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, суд муҳокамаси ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда тугалланиши керак.
Алоҳида ҳолларда суд раиси суд муҳокамаси муддатини кўпи билан яна бир ойга узайтириши мумкин.
Муҳим: Дастлабки эшитув учун белгиланган 20 кунлик муддат суд муҳокамасининг бир ойлик муддатига қўшилмайди ва алоҳида ҳисобланади.
Сайлов комиссияси ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоят суд томонидан у берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Агар сайловга ёки референдумга олти кундан кам вақт қолган бўлса, шикоят дарҳол кўриб чиқилиши керак.
Шикоят аризачи, тегишли комиссия вакили ва прокурор чақирилган ҳолда кўрилади. Агар шикоят бошқа фуқаронинг ҳуқуқларига дахл қилса, ушбу фуқаро ҳам чақирилади. Тегишли тартибда хабардор қилинган шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ тегишли комиссия ва аризачига дарҳол топширилади.
Иш муҳокамаси суд мажлисида амалга оширилади. Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ҳам ўтказилиши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
Суд процесси иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар:
Суд мажлисини фотосуратга олиш, видеоёзувга олиш, радио, телевидение ёки интернет орқали трансляция қилишга ишни кўраётган суднинг рухсати билан йўл қўйилади.
Суднинг ташаббуси ёки иштирокчиларнинг илтимосномасига кўра суд мажлисининг расмий аудио ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин.
Янги далилларни талаб қилиб олиш ва иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича ариза ҳамда илтимосномалар бошқа иштирокчиларнинг фикри эшитилгандан кейин ҳал қилинади.
Уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд ажрим чиқаради. Суднинг хулосаси ишни кўриш натижасида қабул қилинган суд ҳужжатида ҳам баён қилиниши мумкин.
Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси билан белгиланган.