Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 28893 марта ўқилди

В каждом районе и городе создадут экономические суды | NORMA.UZ

Иқтисодий иш тушунчаси

Иқтисодий иш:

  • ишда иштирок этувчи шахслар ва суд процессининг бошқа иштирокчилари тақдим этган ҳужжатлар;
  • суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар;
  • суд ҳужжатлари;
  • ишни кўриш билан боғлиқ бошқа материаллар асосида шакллантирилади.

Манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Мурожаат ишнинг хусусиятига қараб даъво аризаси, ариза, шикоят ёки протест шаклида берилади. Апелляция, кассация ва тегишли тафтиш инстанцияларига мурожаат қилиш шикоят ёки протест шаклида амалга оширилади.

Иқтисодий ишнинг электрон шакли

Иқтисодий иш қоғоз ёки электрон шаклда юритилиши мумкин.

Электрон иш юритилганда:

  • иштирокчилар электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши мумкин;
  • қоғозда тақдим этилган ҳужжатлар рақамлаштирилиб, электрон ишга қўшилади ва тақдим этган шахсга қайтарилади;
  • суд ҳужжатлари судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;
  • суд мажлиси ва алоҳида процессуал ҳаракатлар баённомалари раислик қилувчи ҳамда суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;
  • ишни бошқа суд ёки органга ўтказиш телекоммуникация каналлари орқали амалга оширилади.

Электрон шаклда юритилаётган ишнинг қоғоздаги кўчирма нусхаси ҳам бўлиши мумкин.

Суд ҳужжатларининг турлари

Иқтисодий суд қуйидаги ҳужжатларни қабул қилади:

  • ҳал қилув қарори — биринчи инстанция судида иш мазмунан кўрилганда;
  • қарор — апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида шикоят ёки протестни кўриш натижасида;
  • суд буйруғи — кредиторнинг сўзсиз талабларига доир ариза бўйича;
  • ажрим — иш мазмунан ҳал этилмасдан процессуал масала кўрилганда.

Қонунчиликда суд ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш натижасида ҳам қарор қабул қилинади.

Муҳим: Судга электрон ҳужжат юборилганда у белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши ва зарур ҳолларда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши керак.

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси билан белгиланган.

Chat