
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс тергов ҳибсхонаси маъмурияти томонидан суд ҳукми қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўн кун ичида жазони ўташ учун жўнатилади.
Маҳкум жўнатилишини кутаётган даврда:
Муҳим: 2026 йил 15 январдан маҳкумга фақат телефон орқали сўзлашув эмас, балки унинг танловига кўра масофали видео-учрашув ҳам берилиши мумкин.
Маҳкум суд ҳукмида белгиланган режим турига мувофиқ муассасага жўнатилади. Жўнатишда эркаклар ва аёллар, вояга етмаганлар ва катта ёшдагилар, шунингдек қонунда белгиланган бошқа тоифаларни бир-биридан ажратиб жойлаштириш талабларига риоя қилинади.
Тергов ҳибсхонаси маъмурияти маҳкум жазони ўташ учун жўнаб кетганлиги ҳақида унинг оиласига уч кун ичида хабар юбориши шарт.
Маҳкум муассасага етиб келганидан кейин муассаса маъмурияти ҳам уч кун ичида:
Муассасага келган маҳкумлар маъмурият томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади. Уларга жазони ўташ тартиби ва шартлари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда тақиқлар тушунтирилади.
Қоида тариқасида, маҳкум бутун жазо муддатини битта муассасада ўтайди. Уни худди шу турдаги бошқа колонияга:
Муассасаларда эркаклар аёллардан, вояга етмаганлар катта ёшдагилардан, биринчи марта озодликдан маҳрум этилганлар илгари бундай жазони ўтаганлардан алоҳида сақланади.
Ўта хавфли рецидивистлар, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида алмаштирилган шахслар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек қонунда кўрсатилган бошқа тоифалар бошқа маҳкумлардан батамом ажратилган ҳолда сақланади.
Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ва жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари билан белгиланади.