Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 26285 марта ўқилди

В Думе обсудят проект амнистии, приуроченной к юбилею Победы — KVnews.ru

Муддатидан илгари озод қилиш ҳоллари

Суд тайинлаган жазо муддати тугамасдан маҳкум:

  • жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганда;
  • жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилганда;
  • касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги сабабли;
  • амнистия ёки афв акти асосида озод қилиниши мумкин.

Муддатидан илгари шартли озод қилиш белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан суд томонидан қўлланади.

Ўталиши керак бўлган энг кам муддат

Вояга етган маҳкумга нисбатан муддатидан илгари шартли озод қилиш, қоида тариқасида, у:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазонинг камида учдан бир қисмини;
  • оғир жиноят учун ёки қонунда белгиланган такрорий қасддан жиноят ҳолатида жазонинг камида ярмини;
  • ўта оғир жиноят ёки қонунда белгиланган бошқа оғирлаштирувчи ҳолатларда жазонинг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланиши мумкин.

Қонунда айрим жиноятлар ва маҳкумлар тоифалари учун муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллашга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Муҳим: жазонинг белгиланган қисмини ўтаб бўлиш маҳкум автоматик равишда озод қилинади дегани эмас. Унинг хулқ-атвори ва тузалиш йўлига ўтганлиги баҳоланиб, якуний қарорни суд қабул қилади.

Судга тақдим этиш ва илтимоснома бериш

Маҳкум қонунда белгиланган жазо қисмини ўтаб бўлганидан кейин бир ой ичида муассаса маъмурияти уни:

  • муддатидан илгари шартли озод қилишга;
  • жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришга тақдим этиш ёки рад этиш масаласини кўриб чиқиши шарт.

Бу қоида маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат қилмаган ҳолларда қўлланади.

Маъмурият рад этган масалани маҳкум тузалиш йўлига ўтган бўлса, уч ойдан кейин қайта кўриб чиқиши мумкин. Суд рад этган тақдирда эса такрорий тақдимнома ёки илтимоснома камида олти ойдан кейин берилади.

Китоб ўқиганлик асосида жазо муддатини қисқартириш

2026 йил 17 апрелдан айрим маҳкумларга ўқиган китоблари бўйича имтиҳон натижаси асосида жазо муддатини қисқартириш имконияти берилди. Бу тартиб умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахсларга татбиқ этилмайди.

Маҳкум муассаса маъмуриятига ариза беради. Муассаса ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия имтиҳон ўтказиб, китоб ўқилганлиги ҳақида хулоса қабул қилади.

Ижобий хулоса қабул қилинса, муассаса маъмурияти жазо муддатини қисқартириш тўғрисида судга тақдимнома юборади. Маҳкум ёки унинг адвокати комиссия хулосасидан норози бўлса, судга илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга.

Ушбу масалалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ва 2026 йил 15 январдаги ЎРҚ-1114-сон Қонун билан тартибга солинади.

Chat