Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19792 марта ўқилди

Рақамли технологиялар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблари ташкил этилди.

  • Ихтисослаштирилган ва бошқа умумтаълим мактабларида «Информатика ва ахборот технологиялари» фанининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан босқичма-босқич интеграция қилинишини таъминланди.
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилари «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган давлат умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчиларини Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва IT-паркнинг маблағлари ҳисобидан ҳар йили БҲМнинг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофотлаш тизимини жорий қилинди.
  • Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурини ишлаб чиқиш доирасида «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича ўқув дастурларини ахборот технологиялари соҳасида ўқитишнинг замонавий тенденцияларига мувофиқлаштирилди.

Олий таълим муассасаларининг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича ўрта-махсус маълумотли ва камида бир йил педагогик иш стажига эга ўқитувчилари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига педагогика йўналиши бўйича масофавий ўқитиш шаклида тўлов-контракт асосида кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади

Chat