18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўз хоҳиш-истагига кўра кўрсатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ёки ундан чиқиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига, хорижда яшаётган шахс томонидан эса консуллик муассасасига шахсан такдим этилади.
Агар ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эри (хотини), ота-онаси, шунингдек, унинг қарамоғидаги шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаса, ариза берувчи ушбу шахсларнинг ариза берувчига нисбатан мулкий эътирозлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган аризаларини тақдим этиши шарт.
Агар тегишли ҳолатлар мавжуд бўлса, ота-онанинг, турмуш ўртоғининг розилиги ўрнига ариза берувчидан ёки тегишли органдан:
Илтимосномани қабул қилган масъул ходим 3 иш куни ичида илова қилинган ҳужжатлар тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади ва сўровномага ўзининг лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.