Контракт бўйича ҳарбий хизмат — Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида Миллий гвардия орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат.
Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта ёки ўрта махсус (бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал) ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этишлари мумкин:
Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик курсларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро доимий яшаш жойидаги Миллий гвардия бўлинмасига ариза билан мурожаат қилади. Вақтинча яшаш жойи бўйича таҳсил олаётган ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ушбу ҳудуддаги Миллий гвардия бўлинмасига мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлган ҳолларда номзод шу вақтнинг ўзида жисмоний тайёргарлик синовидан ўтказилади. Жисмоний тайёргарлик синовидан муваффақиятли ўтган номзод суҳбатга киритилади.