Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14608 марта ўқилди

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси — суғурталовчи унинг бўйича суғурта ҳодисаси вужудга келганда келишилган тўлов (суғурта мукофоти) юзасидан иш берувчига ва (ёки) жабрланганга ёхуд наф олувчига меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллигига чалиниши ёки унинг меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини суғурта суммаси доирасида қоплаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси.

  • Иш берувчи ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплашни суғурталаши керак, агар бу меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлса.
  • Иш берувчи у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ёки иш берувчилар — жисмоний шахслар учун меҳнат шартномаси (контракти) тузилган санадан бошлаб 15 иш кунидан кечикмай ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.

Мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва мажбурий суғурта қилиш полиси, аннуитетлар шартномаси ва аннуитетлар шартномаси бўйича полис мажбурий суғурта қилишнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Мажбурий суғурта қилиш шартномаси иш берувчи ҳамда суғурта қилувчи ўртасида тегишли шакл бўйича 1 йил муддатга тузилади. Агар иш берувчи ўз фаолиятини 1 йилдан кам муддатда амалга оширса, у ҳолда иш берувчи фаолиятни амалга ошириш муддатига тузилади.

Суғурталовчи мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни рад этишга ҳақли эмас.

Зарур ҳужжатлар:
  • ариза;
  • иш берувчининг паспорт нусхаси;
  • давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

Иш берувчига аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчининг ҳисоб рақамига аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта мукофоти тушган кундан кейинги 3 иш кунидан кечикмай берилади.

Шартнома қуйидаги ҳолларда амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилади:
  • иш берувчи — юридик шахс тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда;
  • иш берувчи — жисмоний шахс вафот этганда;
  • мажбурий суғурта қилиш шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда.

Суғурта ҳодисаси тан олинганда ва суғурта товони суммаси белгиланганда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади, у ҳар қайси томон учун бир нусхадан — икки нусхада, суғурталовчи ва иш берувчи томонидан имзоланади.

Chat