Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш
Бу қандай ишлайди?
- Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг ЯИДХПда сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
- Лойиҳалаш ташкилоти сўровномага газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилади..
- Газ таъминоти корхонаси газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади.
- Газ таъминоти лойиҳасини келишиш уни газ таъминоти корхонасининг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади ва келишилган газ таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юборади.
Ташкилот: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ
Боғланиш: Call марказ: 1104
Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда.
Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
Хизмат нархи: Бепул