Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4670 марта ўқилди

Вояга етмаган ота-она ўз боласи билан бирга яшаш ва унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-она улардан бола туғилганда ҳамда уларнинг оналиги ва (ёки) оталиги белгиланганда 16 ёшга тўлишлари билан ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар.

Вояга етмаган ота-она 16 ёшга етгунга қадар, болани вояга етмаган ота-она билан биргаликда тарбиялаш учун болага васий тайинланиши мумкин.

Боланинг васийси билан вояга етмаган ота-она ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

Вояга етмаган ота-она ўз оталиги ва оналигини умумий асосларда эътироф этиш ёки бунга эътироз билдириш ҳуқуқига эгадир.

Chat