Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш
Бу қандай ишлайди?
- Истеъмолчи сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши ва Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаши керак.
- ДХМ (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориши керак.
- СҚКХ ташкилоти 3 иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориши керак.
- СҚКХ ташкилоти лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқига эга.
Ташкилот:
- Боғланиш: Call-марказ - 1255
- Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
- Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.
- Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
- Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 256-сон қарори
- Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).
- Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.09 БҲМ