Шрифт ўлчами
Кўриниш
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш
Бу қандай ишлайди?
1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
2. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
3. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади. Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.
4. Истеъмолчи расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
5. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномаси иссиқлик таъминоти корхонасига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
6. Иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
Ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
«Тошиссиққуввати» ДУК
Боғланиш:
Тошкент шаҳри учун «Тошиссиққуввати» ДУК
ишонч телефони: +998 (71) 245-44-58, +998 (71) 245-57-61
Қолган худудлар учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
ишонч телефони: +998 (71) 234-11-03
Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.
Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсатнома
Бу қандай ишлайди?
1. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга туширишга рухсат бериш учун ЯИДХПда тегишли хужжатларни илова қилиб сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
2. ЯИДХП автоматик тарзда сўровномани истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга туширишга рухсат бериш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИга юборади.
3. «Ўздавэнергоназорат» ДИ 5 иш куни мобайнида:
Ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
«Тошиссиққуввати» ДУК
Боғланиш:
Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш куни мобайнида
Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш
Бу қандай ишлайди?
Ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
«Тошиссиққуввати» ДУК
Боғланиш:
Тошкент шаҳри учун «Тошиссиққуввати» ДУК: ишонч телефони: +998 (71) 245-44-58, +998 (71) 245-57-61
Қолган худудлар учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги: ишонч телефони: +998 (71) 234-11-03
Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик шахслар
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).
Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш
Бу қандай ишлайди?
Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Боғланиш: Тошкент шаҳри учун «Тошиссиққуввати» ДУК: ишонч телефони: +998 (71) 245-44-58, +998 (71) 245-57-61
Қолган худудлар учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги: ишонч телефони: +998 (71) 234-11-03
Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.
Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).
Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.09 БҲМ.