Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 26770 марта ўқилди

20 кВт дан юқори бўлган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

20 кВт дан юқори бўлган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Истеъмолчи қуввати 20 кВт дан юқори бўлган электр тармоқларига уланиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши ва Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаши керак.
  2. ДХМ (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲЭТК юбориши керак.
  3. ҲЭТК 3 иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориши керак.
  4. ҲЭТК лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.
  5. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.

Ташкилот: "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

Боғланиш: Call-марказ - 1154

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахсларга

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида

Хизмат нархи:   
Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.09 БҲМ. 

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
  2. Давлат хизматлари маркази (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани ҲЭТК юборади.
  3. ҲЭТК сўровнома тушган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади.
  4. ҲЭТК электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланган куннинг ўзида ДХМга (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.
  5. Истеъмолчи расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тушганидан сўнг 5 иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва ҲЭТК ташкилотига ДХМ томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориши керак.
  6. Электр энергиясини етказиб бериш ҲЭТК томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади: қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун - истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни; қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун - истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.

Ташкилот: "Ҳудудий электр тармоқлари" aksiyadorlik jamiyati

Боғланиш: Call-марказ - 1154

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахсларга

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: Бепул

20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Истеъмолчи қуввати 20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши ва Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаши керак.
  2. ДХМ (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲЭТК юбориши керак.
  3. ҲЭТК 3 иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориши керак.
  4. ҲЭТК лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга.
  5. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишга ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.

Ташкилот: "Ҳудудий электр тармоқлари" aksiyadorlik jamiyati

Боғланиш: Call-марказ - 1154

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида

Хизмат нархи:
БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Ягона портал орқали топширилганда миқдори:
Йиғим - 0.09 БҲМ.

Chat