Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6890 марта ўқилди

  • Гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш ва бюджетлаштириш соҳасини ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
  1. очиқ ва шаффоф бюджет сиёсатини амалга ошириш орқали хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тенгсизликни камайтириш, хотин-қизлар ва эркакларга манзилли давлат хизматлари кўрсатиш, уларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш;
  2. хотин-қизлар ва эркакларга мўлжалланган ресурслар ҳамда хизматларни тақсимлаш бўйича олдиндан аниқланган мақсадларга кўра давлат маблағларидан самаралироқ фойдаланишни рағбатлантириш;
  3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджет лойиҳаларини, ишлаб чиқиш жараёнида гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда уларни гендер экспертизасидан ўтказиш, «Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш»ни режалаштириш ҳамда уни бюджетлаштириш жараёнларига босқичма-босқич жорий этиш;
  4. Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлардан гендер тенгликка эришишни ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида маблағлар ажратилишини таҳлил қилиб бориш;
  5. давлат дастурлари, тармоқ дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини молиялаштиришда гендер жиҳатларни ҳисобга олиш;
  6. илғор хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар иқтисодиётига гендер бюджетлаштиришни жорий қилишга оид индикаторларни, шунингдек давлат хизматчилари учун гендер бюджетлаштириш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
  7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўқув дастурларини ишлаб чиқишда гендер бюджетлаштириш масалаларини ҳисобга олиш;
  8. бюджет тизимини режалаштириш ишларига гендер ёндашувларни жорий этиш мақсадида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда бюджетлар, бюджет жараёнларининг гендер таҳлилини ўтказиш;
  9. вазирлик ва идораларнинг гендер нуқтаи назаридан режалаштириш ҳамда бюджетлаштириш бўйича салоҳиятини ошириш, бюджет масалаларига доир барча норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий гендер экспертизасидан ўтказиш амалиётини жорий этиш;
  10. оилавий бюджет маблағларидан фойдаланишда хотин-қизлар ҳамда эркакларнинг тенглиги, жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги хизматлардан (таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданий ҳордиқ ва бошқалар) тенг фойдаланиш юзасидан аҳолининг иқтисодий билими, ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш.
Chat