Спорт курашларини олимпия спорт турлари сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида Президент қарори (ПҚ–336-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди
Қуйидагилар 2022 — 2024 йилларда спорт курашларининг олимпия турларини (эркин кураш ва юнон-рум кураши) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилан:
- спорт курашларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни, шу жумладан спортчи аёлларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
- хотин-қизларнинг спорт курашлари билан шуғулланиши ва профессионал спортчи бўлиши учун уларни жалб қилиш бўйича кенг ташкилий-амалий ва тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;
- спортчиларни замонавий илмий-методик тавсиялар асосида тайёрлаш орқали ўқув-машқ жараёнини ташкил қилиш, уларнинг назарий тайёргарлик ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал маҳоратини шакллантириш, бу борада натижадор хорижий тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни таклиф қилиш; ва бошқалар
Спорт курашларининг олимпия турларини 2022 — 2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури.
2023 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республиканинг барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича):
- ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро спорт мусобақалари;
- ўсмирлар ўртасида “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро спорт мусобақалари;
- катталар ўртасида “New Uzbekistan” халқаро спорт мусобақалари;
- Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида “Вазир кубоги”, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида “Раис кубоги”, Миллий гвардия тизимида “Қўмондон кубоги”, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги”, “Вилоят ҳокими кубоги” ва “Тошкент шаҳри ҳокими кубоги” мусобақалари ўтказилади.
2023 йилдан бошлаб:
- спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича, шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этсин. Бунда, мазкур секция ва бўлимларни ташкил қилишга собиқ болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиалларини мақбуллаштириш ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қолган бюджет маблағлари йўналтирилади;
- спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ғолиблари ва совриндорларининг (1 — 3-ўринлар), қоида тариқасида, биринчи навбатда халқаро спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишини таъминласин;
- спорт курашлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ва уларнинг захира таркибларининг маҳаллий спортчилардан шакллантирилишига алоҳида эътибор қаратсин; ва бошқалар