Шрифт ўлчами
Кўриниш
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади ва давлат солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилиши керак. Шартномани ҳисобга қўйиш шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади ва бу ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Бундан ташқари, уй эгасига маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддасида фуқаролар ўртасида турар жойни ижара шартномасисиз ижарага берганлиги учун айбдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бароваригача миқдорда жарима солинишга сабаб бўлишини эслатиб қойиш мақсадга мувофиқ.
Корхонани ижарага олиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатидан қатъи назар, ижарага олинган мол-мулкни ажратиб бўлмайдиган тарзда яхшилаш қийматини олишга ҳақли.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчининг бундай яхшилашга қилган харажатлари ижарага олинган мол-мулкнинг қийматини унинг сифати ва (ёки) ундан фойдаланиш хусусиятларини яхшилашга қараганда беқиёс даражада ошириб юборганлигини ёки бундай яхшилашни амалга ошириш вақтида ҳалоллик ва оқилоналик тамойиллари бузилганлигини исботласа, суд уни бундай яхшилаш ҳақини ижарага олувчига тўлаш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.
Ижарага берувчининг ижарага турган шахсни уй-жойдан чиқиб кетиш ёки ортиқча ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.
Йўқ, ижарага берувчининг бундай хуқуқи йўқ. Фуқаролик кодексининг 615-моддасига кўра, уй-жойни ижарага бериш шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.
Баъзи бир холатлар бундан мустасно:
- агар шартномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи томонидан уй-жой учун 6 ой мобайнида, қисқа муддатли ижарада эса шартномада белгиланган ҳақ тўлаш муддати ўтганидан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
- ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
- уй-жойдан ғайриҳуқуқий қилмишларни содир этиш учун фойдаланилган бўлса, ижарага берувчининг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
Агарда Сиз юқоридаги холатларга йўл қоймаган бўлсангиз, ижарага берувчининг уй-жойдан чиқиб кетиш тўғрисидаги талаби устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларингизни тиклашингиз мумкин.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан ўзи ижарага олган бинонинг бир қисмини ёки ҳаммасини муайян муддатга иккиламчи ижарага олувчига беради. Иккиламчи ижарага олувчи уй-жойдан мустақил фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага олувчи ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
Бундан ташқари:Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонунчиликнинг жон бошига тўғри келадиган уй-жой майдони нормаси ҳақидаги талабларига риоя этилган тақдирдагина тузилиши мумкин.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳақ эвазига амалга оширилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати уй-жойни ижарага бериш шартномасининг муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда бир вақтнинг ўзида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномаси ҳам бекор қилинади.
Янги муддатга шартнома тузишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ тўғрисидаги қоида уй-жойни иккиламчи ижарага бериш шартномасига нисбатан татбиқ этилмайди.