Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5220 марта ўқилди

Никоҳни бекор қилиш учун судда давлат божи кимдан ундирилади?

Давлат божи никоҳдан ажратишни сўраб судга ариза топширган томондан, агар эр-хотин биргаликда никоҳдан ажратиш ҳақида судга ариза ёзган бўлса, ўзаро келишган ҳолда томонларнинг биридан ундирилади.

Давлат божи суммаси БҲМнинг 2 баравари миқдорида, такрорий никоҳни бекор қилиш учун эса БҲМнинг 4 баравари миқдорида ундирилади.

Аёлларга нисбатан зўравонлик ишлатилишини олдини олишда Бош прокуратуранинг ваколати борми?

Ушбу масалада Бош прокуратуранинг вазифалари қўйидагилардан иборат:

  • Оилавий-маиший соҳада қонунийликни ва ҳар бир оилавий-маиший зўрлик ишлатиш, шахсий ҳаётга аралашув ҳолати бўйича жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда оилавий-маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ эътирозсиз ва қаршиликсиз одил судловдан фойдаланишини ва тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш;
  • Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига низоли вазиятларда ва оилавий-маиший зўрлик ишлатиш аниқланган ҳолларда самарали ҳаракат қилиш ўргатилишини таъминлаш.

Гендер стратегиясининг асосий мақсади нима?

Гендер стратегиясининг асосий мақсади — ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий тенглигини таъминлашдан иборат.

Chat