Тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс.
Тренерлар аттестациядан ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади.
Ваколатли орган:
- Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича Республика комиссияси;
- Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази – ишчи орган.
Тақдим этилаётган ҳужжатлар:
- ариза;
- паспорт нусхаси;
- ўрта махсус, олий ёки қайта тайёрлов касбий жисмоний тарбия маълумоти тўғрисидаги диплом(лар) (агар талабгор олий таълим муассасасида сиртқи, махсус сиртқи, кечки таълим олаётган бўлса, у ҳолда таълим муассасасидан ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумотнома) нусхаси;
- дипломда кўрсатилган мутахассислик ёки ихтисосликдан ташқари бошқа йўналиш бўйича тренерлик фолиятини юритувчи шахсга эса танлаган спорт тури бўйича спорт федерацияларининг тавсияси (мавжуд бўлса);
- илмий унвони ёки даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса);
- иш жойи бўйича тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки ундан кўчирма (мавжуд бўлса);
- соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббиёт (психиатрия, наркология ва физиология) муассасаларининг маълумотномалари;
- охирги 5 йил ичида тайёрлаган спортчилари, уларнинг туман (шаҳар), вилоят, республика ва халқаро спорт мусобақаларида эришган ютуқларини ҳамда ўқув-методик фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
- квитанция.
Хизмат учун тўлов: БҲМнинг 1 баравари.