Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11766 марта ўқилди

Вазирлик нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
  • маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • маҳаллаларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
  • нуроний ва кексаларни маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кенг жалб этиш;
  • нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижроси, шу жумладан, ҳудудларда, айниқса, олис қишлоқларда кекса авлод вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириб бориш;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш;
  • фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш.

  • Тошкент, 100031, Миробод кўчаси 15
  • Метро: Космонавтлар бекати
  • Автобуслар: № 97, 196
  • Девонхона: (998 71) 239-41-21 (308)
  • E-mail: info@mehnat.uz

Ўзбекистон Республикаси Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Chat