Шрифт ўлчами
Кўриниш
18 ёшгача бўлган ходимларга давомийлиги камида 30 календарь кун бўлган йиллик меҳнат таътили берилади ва улар бу таътилдан йилнинг ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтида фойдаланиши мумкин.
Агар йиллик меҳнат таътили берилаётган иш йили ходим 18 ёшга тўладиган ва тўлиб бўлганидан кейинги даврларни қамраб олса, таътилнинг давомийлиги ходим 18 ёшга тўлгунига қадар ва 18 ёшга тўлганидан кейинги ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.
18 ёшгача бўлган ходимларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.