Давлат буюртмачиларига ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўргазма ярмаркалари давомида ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар билан улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни уч йилгача муддат давомида кафолатли харид қилишни назарда тутувчи шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ягона реестри юритилишини ташкил этилади:
Давлат харидлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб режа-жадвалларидаги харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида жойлашган ҳудуди бўйича тегишлича Реестрга киритилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни шартнома асосида сотиб олади.
Бунда, барча давлат буюртмачилари ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслардан харид қилинган товарлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ёки юқори турувчи ташкилотларнинг расмий веб-сайтида доимий равишда жойлаштириб боради.
Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамиятининг 2023 йилдан бошлаб ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, маданият, санъат, спортга оид қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Имкониятлар маркази» фаолияти ташкил этилади.
«Имкониятлар маркази»: