16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири ёки ота-она ўрнини босувчи шахс илтимос қилганда, иш берувчи унга тиббий хулосага мувофиқ тўлиқсиз иш вақти белгилаши шарт.
Тўлиқсиз иш вақти қандай белгиланади?
Тўлиқсиз иш вақти:
- иш куни ёки сменани қисқартириш;
- ҳафтадаги иш кунлари сонини камайтириш;
- ушбу шаклларни биргаликда қўллаш
орқали белгиланиши мумкин.
Иш режими, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти ҳамда танаффуслар ходимнинг хоҳиши ва ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Иш ҳақи қандай тўланади?
Тўлиқсиз иш вақтида иш ҳақи:
- амалда ишланган вақтга мутаносиб равишда;
- ёки бажарилган иш ҳажмига қараб
тўланади.
Шу сабабли тўлиқсиз иш вақти қисқартирилган иш вақтидан фарқ қилади ва иш ҳақи тўлиқ сақланиши шарт эмас.
Меҳнат ҳуқуқлари сақланадими?
Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш:
- йиллик меҳнат таътили давомийлигини;
- меҳнат стажини ҳисоблашни;
- бошқа меҳнат ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмайди.