Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20600 марта ўқилди

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш уларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлашга кўмаклашади.


Кенгашга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори зиммасига юклатилган.

Асосий вазифалар

Идоралараро кенгаш:

  • инклюзив таълимни ривожлантириш, касбга тайёрлаш ва малака ошириш имкониятларини кенгайтиради;
  • таълим ташкилотларини битирган ногиронлиги бўлган шахсларнинг корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташини ташкил этади;
  • иш жойларини жиҳозлаш ва мослаштиришга кўмаклашади;
  • зарур меҳнат шароитларини яратиш чораларини кўради;
  • ишга жойлашган, тадбиркорлик, ҳунармандчилик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлаган шахсларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этади.
Chat