Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 135953 марта ўқилди

Чипта сотиб олиш тартиби

Йўл ҳужжати — чипта йўловчи билан ташувчи ўртасида йўловчи ташиш шартномаси тузилганлигини тасдиқлайди. Ташувчи йўловчи кўрсатган ва поезд қатнайдиган белгиланган станциягача чипта сотилишини таъминлаши шарт.

Чипталар:

  • темир йўл чипта кассаларида;
  • электрон терминаллар орқали;
  • ташувчининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали

сотилиши мумкин. Электрон тарзда расмийлаштирилган чипта ҳам йўловчи ташиш шартномасини тасдиқловчи йўл ҳужжати ҳисобланади.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат

Темир йўл чиптасини расмийлаштириш шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади. Чиптада йўловчининг фамилияси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами, поезд, вагон ва жой рақами, шунингдек жўнаш санаси ва вақти кўрсатилади.

Йўловчи чипта сотиб олишда, поездга чиқишда ва сафар давомида чипта текширилганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт. Шаҳар атрофига қатнайдиган поездлар бундан мустасно.

Чиптадаги маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларга мос бўлиши лозим.

Чипта сотишни ташкил этиш

Йирик темир йўл узелларида чипталар сотиш автоматлаштирилган чипта сотиш тизими орқали амалга оширилади. Чипта кассаларида йўловчига бориш, қайтиш ва бошқа станциядан кетиш учун чипталарни расмийлаштириш, шунингдек транзит поездларга чипта буюртмаларини қабул қилиш хизматлари кўрсатилади.

Chat