Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 780 марта ўқилди

Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қуйидаги қўшимчалар киритилди:

Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Chat