Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
2024 йил 1 декабргача миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (онлайн платформа) ишга туширилиши ва унинг “Яшил” иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади.
2025 йил 1 январгача тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилиши таъминланади.
Бунда онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Яшил” иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади.