Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 545 марта ўқилди

Қонунчиликка кўра, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • 1-ўрин (олтин медаль) учун — 500 (170 млн сўм), ўқитувчисига — 450 баравари (153 млн сўм);
  • 2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300 (102 млн сўм), ўқитувчисига — 250 баравари (85 млн сўм);
  • 3-ўрин (бронза медаль) учун — 200 (68 млн сўм), ўқитувчисига — 150 баравари (51 млн сўм).

Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор (рағбатлантириш) жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланиши белгиланган.

Chat