Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 305 марта ўқилди

Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилади, агарда қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Муаллифнинг вафотидан сўнг 70 йил давомида муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари меросхўр(лар)ига ўтади.

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари мерос бўйича ўтади.

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқларига қуйдагилар киради:
  • такрорлаш ҳуқуқи;
  • тарқатиш ҳуқуқи;
  • барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи;
  • прокатга бериш ҳуқуқи;
  • импорт қилиш ҳуқуқи;
  • кабель орқали юбориш ҳуқуқи;
  • қайта ишлаш ҳуқуқи;
  • омма олдида намойиш этиш ҳуқуқи;
  • омма олдида ижро этиш ҳуқуқи;
  • эфирга узатиш ҳуқуқи;
  • таржима қилиш ҳуқуқи;
  • барчанинг эътиборига такроран юбориш ҳуқуқи;
  • ҳақ олиш ҳуқуқи ва бошқалар.

Асарларга бўлган муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддатининг тугаши уларнинг ижтимоий мулкка айланишини билдиради. Ижтимоий мулк бўлган асарлардан ҳар қандай шахс муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда эркин фойдаланиши мумкин. Бунда муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқларига риоя этилиши керак.

Шахсий номулкий ҳуқуқларга муаллифнинг  асарга бўлган маънавий ҳуқуқлари киради: 

  • яъни ўзининг асари муаллифи деб эътироф этилиши;
  • асарни муаллифнинг шаъни ва қадр-қиммати зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тарзда бузиб кўрсатилишидан ҳимоя қилиши ва бошқалар.

Муаллиф ва унинг меросхўрлари кўрсатилган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ҳақлидир ҳамда ушбу ҳуқуқлар муддат билан чекланмайди.

Chat