Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 293 марта ўқилди

Интеллектуал мулк объектлари жумласига қуйидагилар киради:
1) интеллектуал фаолият натижалари:

  • фан, адабиёт ва санъат асарлари;
  • ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари;
  • электрон ҳисоблаш машиналари (бундан буён матнда ЭҲМ деб юритилади) учун дастурлар ва маълумотлар базалари;
  • ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари;
  • селекция ютуқлари;
  • ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау);

2) фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар:

  • фирма номлари;
  • товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
  • географик кўрсаткичлар;
  • товарлар чиқарилган жой номи;

3) Фуқаролик Кодексида ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар.

Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш уларнинг яратилганлиги туфайли ёхуд ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ваколат берилган давлат органи томонидан ҳуқуқий муҳофаза берилиши натижасида юзага келади.
Ошкор этилмаган ахборотга ҳуқуқий муҳофаза бериш шартлари қонун билан белгиланади.

Ихтирога патент олиш

Chat