Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 266 марта ўқилди

Юридик шахс товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, расмий бланкаларда ва ўзининг фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда, шунингдек маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилаётган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида фирма номидан фойдаланишда алоҳида ҳуқуққа эга.

Юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан юзага келади.

Юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас.

  • Юридик шахснинг фирма номидан унга тегишли товар белгисида фойдаланилиши мумкин.
  • Юридик шахснинг белгиси тариқасида Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган номга бўлган алоҳида ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.

Чет давлатда рўйхатга олинган ёки умум эътироф этган номга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида ҳуқуқ қонунда назарда тутилган ҳоллардагина амал қилади.

Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг амал қилиши юридик шахс тугатилиши билан ёки унинг фирма номи ўзгариши билан бекор бўлади.

  • Юридик шахснинг фирма номига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш ва ўтказишга фақат юридик шахс қайта ташкил этилган ҳамда умуман корхона бошқа шахсга берилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
  • Фирма номига бўлган ҳуқуқ эгаси бошқа шахсга ўзининг бу номидан фойдаланишга рухсат этиши (лицензия бериши) мумкин. Бироқ бунда лицензия шартномасида истеъмолчини чалғитиб қўйишни истисно этувчи чоралар шарт қилиб қўйилиши лозим.

 Фирма номига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш усуллари.

Интеллектуал мулк объектлари

Chat