Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 280 марта ўқилди

Учинчи шахсларга маълум бўлмаган техникавий, ташкилий ёки тижорат ахборотига, шу жумладан ишлаб чиқариш сирларига (ноу-хау) қонунан эга бўлиб турган шахс уни (ошкор этилмаган ахборотни), башарти Фуқаролик Кодексининг 98-моддасида белгилаб қўйилган шартларга риоя этилган бўлса, ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга.

  • Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқи бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни рўйхатдан ўтказиш, гувоҳнома олиш ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади.

Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш қоидаси қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ва мол-мулк хусусида тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказиладиган келишувлар тўғрисидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳоказоларга) нисбатан татбиқ этилмайди.

Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асоси бўлмай туриб олган ёки тарқатган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс бу ахборотга қонунан эга бўлиб турган шахсга ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик натижасида етказилган зарарни тўлаши шарт.

Ошкор этилмаган ахборотдан ноқонуний фойдаланаётган шахс бу ахборотни уни тарқатишга ҳуқуқи бўлмаган шахсдан олган бўлса, ахборотни қўлга киритувчи шахс бундан бехабар бўлса ва буни билмаслиги керак бўлса (ахборотни инсофли эгалловчи), ошкор этилмаган ахборотнинг қонуний эгаси ахборотни инсофли эгалловчи ахборотдан фойдаланаётганлиги ноқонуний эканлигини билиб қолганидан сўнг ошкор этилмаган ахборотдан фойдаланганлик натижасида етказилган зарарларни қоплашни ундан талаб қилишга ҳақлидир.

  • Ошкор этилмаган ахборотга қонунан эга бўлиб турган шахс бу ахборотдан ноқонуний фойдаланаётган шахсдан ахборотдан фойдаланишни дарҳол тўхтатишни талаб қилишга ҳақлидир. Бироқ суд ошкор этилмаган ахборотни инсофли эгалловчи ундан фойдаланганда сарфлаган маблағларини инобатга олиб, бу ахборотдан ҳақ тўлаб олинадиган алоҳида лицензия асосида бундан буён ҳам фойдаланишига рухсат этиши мумкин.
  • Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил тарзда ва қонунан олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланиш учун унинг олдида жавоб бермайди.

Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши

Chat