Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20 марта ўқилди

Қарорга кўра, “Зангиота-2” шифохонаси фаолияти тугатилиб, унинг ўрнида давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси (Болалар шифохонаси) ташкил этилади.

Болалар шифохонасининг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:

  • 18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;
  • туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;
  • Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;
  • тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.

2024 йил 1 сентябргача Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини ўтказиш орқали уни болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.

Chat