Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 41 марта ўқилди

Профессия Адвокат: кто это, зарплата, где учиться и работать

Олий юридик маълумотга эга бўлган ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикасида адвокат бўлиши мумкин.

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Адвокат қуйидагилардан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас:

  • илмий ва педагогик фаолият;
  • Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасидаги ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолият;
  • патент вакили ва медиатор сифатидаги фаолият;
  • шартномавий-ҳуқуқий асосда давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, давлат муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатидаги фаолият;
  • ҳакамлик судларида ва халқаро тижорат арбитражларида (судларида) судья сифатидаги фаолият;
  • суд бошқарувчиси сифатидаги фаолият (фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишни амалга ошириш бўйича адвокатлик фаолияти учун лицензия олган адвокатлар учун).
Chat