Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15 марта ўқилди

Адвокатура ўз фаолиятини қонун устуворлиги, мустақиллик ва бошқа демократик принциплар асосида амалга оширади.

Белгиланган тартибда лицензия олган шахс адвокатлик фаолиятини ўз адвокатлик бюросини очиб, якка тартибда амалга оширишга ёхуд бошқа адвокатлар (шериклар) билан адвокатлик фирмасини ёки аъзоликка асосланган адвокатлар ҳайъатини тузишга ёхуд фаолият кўрсатаётган шундай адвокатлик тузилмаларидан бирига киришга ёки юридик маслаҳатхонада ишлаган ҳолда адвокатлик фаолиятини амалга оширишга ҳақли. Адвокат ўз фаолиятини фақат битта адвокатлик тузилмасида амалга оширишга ҳақли.

Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

  • Адвокатлик тузилмаларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, тузилмаси, штатлари, вазифалари, маблағларни сарфлаш тартиби, раҳбар органларининг ваколатлари, уларни сайлаш тартиби ҳамда адвокатлик тузилмалари фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар уларнинг уставлари (низомлари), таъсис шартномалари билан тартибга солинади.
  • Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари улар рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан юридик шахс мақомини олади. Юридик маслаҳатхона ҳисобга олинган кундан эътиборан ўз фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
  • Адвокатлик фирмасининг ёки адвокатлар ҳайъатининг жойлашган ери яшаш учун мўлжалланмаган жойда бўлиши керак.
  • Адвокатлик бюроларини таъсис этган адвокатлар ўз фаолиятини мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда ўзларига тегишли бўлган турар жойларда амалга ошириши мумкин, бунда адвокатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни адвокатлик бюроси фаолиятида фойдаланиш мақсадида яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб қилинмайди.

Адвокатлик тузилмалари фуқаролар ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатганлик учун улардан тушадиган пул маблағлари (даромадлар) ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан таъминот олади.

Адвокатлар адвокатларнинг жамоат бирлашмаларини тузиши мумкин.

Адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда чет давлатларда ушбу давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини) ташкил этишга ҳақли. Бунда адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати алоҳида бўлинмани очиш тўғрисидаги қарори ҳақида адлия органини олдиндан хабардор қилади.

Chat