Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11327 марта ўқилди

Мунтазам йўловчилар ташиш йўналишларидаги автотранспорт воситаларида юришда йўловчи йўл чиптаси сотиб олиши, уни бутун йўлда юриш вақти давомида сақлаши ва уни назоратчининг биринчи талабига кўра кўрсатиши шарт.

  • Йўловчилар йўл чипталарини кассалардан ёки кондуктордан (ҳайдовчидан) сотиб олади.
  • Йўналишдаги автотранспорт воситаси носоз бўлган тақдирда йўловчиларга берилган йўлда юриш ҳужжатлари айнан шу йўналишдаги бошқа автотранспорт воситасида юриш учун ҳақиқий ҳисобланади. Йўловчиларни бошқа автотранспорт воситасига ўтказиш носоз автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси томонидан амалга оширилади.

Йўловчилар йўқотиб қўйган чипталар тикланмайди, улар учун тўланган пул қайтариб берилмайди.

Chat