Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 56 марта ўқилди

Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳолатига қандай чора  кўрилади?

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

  • давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги ариза ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида Қонуни талабларига мувофиқ бўлмаганда;
  • давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисидаги ариза жисмоний шахснинг вакили томонидан унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, жисмоний шахс ва унинг вакили ўртасидаги қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмасдан берилганда;
  • психиатрия ёрдами кўрсатувчи психиатрия муассасасининг жисмоний шахсга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаси мавжуд бўлмаганда;
  • хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги билан боғлиқ иш судда кўриб чиқилаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлмаганда;
  • жисмоний шахс (унинг вакили) томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри ахборот мавжуд бўлганда;
  • жисмоний шахсга илгари фуқаролик ишлари ёки маъмурий ишлар бўйича айни ўша тарафлар ўртасидаги низо юзасидан айни ўша предмет тўғрисидаги ва айни ўша асослар бўйича ҳуқуқий ҳимоянинг барча воситалари қўлланилган ҳолда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилган бўлса (бундан янги очилган ҳолатлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ҳоллари мустасно).

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш рад этилган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисида ариза берган жисмоний шахсни ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров юборган ваколатли органни (мансабдор шахсни) рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш рад этилганлиги устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

Chat