Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 64 марта ўқилди

Махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин «Юридик ёрдам» ахборот тизими давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлардан бирини автоматик равишда танлайди.

  • «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали адвокатни танлашда унинг ихтисослашуви, адвокат қайси ҳудуд доирасида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ўша ҳудуд ва иш юритиш тили инобатга олинади.
  • «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган ҳамда тегишли ишда ўзининг иштирок этишини тасдиқлаган адвокат қонунчиликда белгиланган муддатларда ва тартибда юридик ёрдам кўрсатишга киришиши шарт.
  • «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган адвокат ҳақидаги ахборот давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тўғрисида ариза берган жисмоний шахсга ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақида сўров юборган ваколатли органга (мансабдор шахсга) жўнатилади.

Агар «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган адвокат ишда иштирок этишни рад этадиган бўлса, у рад этиш асосларини дарҳол «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритиши керак.

«Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали адвокатни танлаш жараёни «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танланган адвокатлардан бири ўзининг ишда иштирок этишини тасдиқланмагунига қадар давом этади.

Chat