Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўлиқ тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томондан чиқишга ва тушишга мажбурдирлар.
Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томондан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда, агар бу ҳаракат хавф туғдирмаса ёки бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига халақит бермаса, йўлнинг қатнов қисми томонидан амалга оширилиши мумкин.
Хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган транспорт воситаларида ҳаракатланишдан олдин уларни тақиб олиш, мотоцикл, электромотоцикл, мопед ёки скутерларда ҳаракатланишидан олдин эса мотошлемни қадаб олиши шарт.
Йўловчиларга:
Бу талабларнинг бажарилишини ҳайдовчи назорат қилиши керак.