
Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи
- 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
- 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
- 1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
- Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
- ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
- «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;
- Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;
- ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар учун ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс учун сақлаб қолинсин.
Қуйидагиларни ташиш бепул амалга оширилади
- 7 ёшгача бўлган болаларни;
- ҳажми 60 см х 40 см х 20 см ва оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва мусиқа асбобини;
- 150 сантиметргача узунликдаги буюмларни;
- қафасга солинган майда ҳайвонлар ва паррандаларни;
- аравачани (болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқаларнинг аравачаларини);
- майда боғдорчилик инвентарини;
- болалар чаналарини.
Ўлчами кўрсатилган энг катта ҳажмларнинг ҳатто биттасидан ортиқ бўлган багаж белгиланган параметрларга номувофиқ ҳисобланади ҳамда уни ташиш учун қўшимча тўлов ундирилиши мумкин.