Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11504 марта ўқилди

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органлари, аҳолининг эҳтиёжларига қараб йўналиш тармоқларини ҳамда шаҳар йўловчилар транспортининг ҳар хил турларини улардан самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда ривожлантиришни таъминлайдилар.


  • Йўналишларни ташкил этиш, шу жумладан янги йўналишлар очиш ва ишлаб турганларини ўзгартириш, бекатларни, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини жойлаштириш ерини аниқлаш шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
  • Йўловчиларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва болали йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиши ва ундан тушишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзиллари ҳудудида жиҳозланган супачалар бўлиши лозим.
  • Бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзилларида аҳолига хизматлар кўрсатиш объектлари жойлаштирилиши мумкин. Бунда йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги ҳамда транспорт ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши керак.
  • Бекатлар,тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзиллари мазкур турдаги иншоотларга қўйиладиган санитария ва техника талабларига мос, замонавий кўринишга эга бўлиши лозим.
Chat