Шрифт ўлчами
Кўриниш
– турмуш кечиришнинг асосий манбаи саналувчи боқувчи шахс вафот этганлиги туфайли унинг қарамоғида ва таъминотида бўлиб келган меҳнатга яроқсиз шахсларга тайинланадиган ва тўланадиган пенсия тури. Боқувчи шахс касб касалиги ёки ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли вафот этганида марҳумнинг қарамоғидаги шахсларга меҳнат стажидан қатъий назар пенсия тайинланаверади. Турмушдаги (маиший) жароҳат ёки умумий касалликлардан вафот этган боқувчи қарамоғида бўлиб келган оила аъзоларига марҳум боқувчиси қонунда белгиланган иш стажига (ёшга мутаносиб) эга бўлганида тўлиқ пенсия тайинланади. Бундай пенсия тўлиқсиз меҳнат стажи билан ҳам тайинланиши мумкин. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш асослари ва шартлари, пенсия олишга ҳақли бўлган меҳнатга яроқсиз шахслар доираси, имтиёзли шартларда пенсия тайинланиши масалалари қонунда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.