Бу қандай ишлайди?
Абитуриентлар ўзларининг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, исталган давлат хизматлари марказига (ягона дарча) давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Абитуриентлар давлат хизматлари марказига мурожаат этган ҳудудда (ЯИДХП орқали мурожаат этганда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этишлари мумкин.
Абитуриентларга давлат хизматлари ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.
Абитуриент бир вақтнинг ўзида, ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасасини (бакалавриат таълим йўналишлари) танлаши мумкин.