Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат этади.
Абитуриент ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими абитуриент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда тегишли сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.
Сўровномага зарур маълумотлар расмийлаштириб, киритилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими абитуриентга асл ҳужжатларни қайтаради ва ҚР-код (матрицали штрих код) қўйилган сўровномани икки нусхада чоп этиб, абитуриентга беради. Абитуриент маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз имзоси билан тасдиқлайди,бир нусхасини ўзида олиб қолади ва иккинчи нусхасини Давлат хизматлари маркази ходимига беради.
Сўровнома абитуриентнинг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг Марказ ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда, Давлат тест марказининг тизимига автоматик тарзда киритилади.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.
Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.