Талабалар ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформасида (кейинги ўринларда — махсус платформа) рўйхатдан ўтади.
Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарори