Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 89 марта ўқилди


Талабалар ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформасида (кейинги ўринларда — махсус платформа) рўйхатдан ўтади.

  • ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, тегишли шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
  • Талаба маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.

Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

  • Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар ЯИДХП ёки махсус платформа орқали келиб тушган аризаларни, илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — ваколатли комиссиялар) юборади.
  • Ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар ваколатли комиссиялар келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқади, натижаси бўйича қарор қабул қилади ҳамда ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади.

Норматив ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарори

Chat