Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш
81 марта ўқилди
Ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар ариза берувчи олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ЯИДХП ёки махсус платформада рўйхатдан ўтади.
ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, тегишли сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
ЯИДХП ёки махсус платформа рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг аризаларини 10 дақиқа мобайнида, маълумотларини тегишли олий таълим муассасаларига юборади.
Олий таълим муассасаси 3 иш куни ичида ариза ва ҳужжатларни қабул қилади. Бакалавр дипломи бўйича маълумотлар абитуриент ўқиган (нодавлат) университетга текшириш учун юборилади.
Ҳар йили 10 августга қадар ариза берувчининг диплом маълумотларини текшириб, тасдиқлайди.
Ҳар йили 25 августгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Олий таълим муассасалари магистратурасига қабул натижаларини тасдиқлайди.
Олий таълим муассасаси ҳар йили 30 августгача Давлат комиссияси қарорига асосан абитуриентга магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали маълум қилади.