Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 78 марта ўқилди

Магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати  тасдиқланди

  • Ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар ариза берувчи олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ЯИДХП ёки махсус платформада рўйхатдан ўтади.
  • ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, тегишли сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
  • Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
  • ЯИДХП ёки махсус платформа рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг аризаларини 10 дақиқа мобайнида, маълумотларини тегишли олий таълим муассасаларига юборади.
  • Олий таълим муассасаси 3 иш куни ичида ариза ва ҳужжатларни қабул қилади. Бакалавр дипломи бўйича маълумотлар абитуриент ўқиган (нодавлат) университетга текшириш учун юборилади.
  • Ҳар йили 10 августга қадар ариза берувчининг диплом маълумотларини текшириб, тасдиқлайди.
  • Ҳар йили 25 августгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Олий таълим муассасалари магистратурасига қабул натижаларини тасдиқлайди.
  • Олий таълим муассасаси ҳар йили 30 августгача Давлат комиссияси қарорига асосан абитуриентга магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали маълум қилади.
Chat